Эр-хотин газ ҳисоблагичи кўп санаши бўйича дўконимизга кирди.
Тўғри, ҳисоблагич Schetchik.uz’дан сотиб олинмаган, уларга газчилар ўрнатиб берган. Лекин маслаҳат солиш маъносиди кирибдилар:
- Тўловдан ўлгидек чарчадик! 2 ҳафта ичида 500 минг чиқса-я! Бу қанақаси? Балки ҳисоблагич бизни алдаяпгандир? - ҳайрон бўлди аёл.

Биз аниқлаштирувчи саволлар берганимизда маълум бўлдики, эр-хотин шахсий ҳовлида турар экан, иситиш алмисоқдан қолган контрамарка орқали, ва унда эски горелка...
Шундай қилиб, гап умуман газ ҳисоблагичида эмас бўлиб чиқди. Чунки бу эски контрамарка ўлгур аввало ўзини қиздириб олгунча қанча ёнилғи сарф қилиб юборади. Горелкадан чиққан олов "думи" эса нақ Аждарҳоникидек. Бу ерда тежамкорлик ҳақида умуман гапирмаса ҳам бўлади.
Уй ҳарорати меъёрига етганда ҳам ўчмайдиган, газ берганда автоматик тарзда ўчиб-ёнишни билмас "оқсоқол" горелкани ҳурматини қилиб юришган эканда.
Айтганча, бизда автомат горелкалар бор. Янги замонавий вариантидан. Газни энг юқори ҳароратда узатиш, автоматик ёқиш ва ўчириш, термостат ва ҳароратни сиз танлаган меъёрда ушлаш ва, энг муҳими, газни 30% камроқ сарфлаши бн.






.jpg)
.jpg)



 СН4 мал 200.jpg)
















0 sharh