Энергия манбаини ҳисобга олиш усукунаси ишдан чиққанлиги, ойнаси синганлиги ёхуд пломбаси узилганлинини пайқаган пайт истеъмолчи қуйидаги амалларни бажариш керак:
1. Нуқсон-камчиликни фото ёки видеотасвирга оласиз.
2. Дарҳол яшаш жойидаги тумангаз, электр тармоқлари, сувоқавага мурожаат қиласиз.
Муҳим. Сиз қанчалик сўзамол ҳикоянавис ва ичак узди ҳажвиячи бўлишингиздан қатъи назар, агарда ёзма мурожаат ва дастхатингизни қолдирмаган бўлсангиз - ҳаммаси икки пу
л. Эртага ҳикоянавислик қобилиятингизни терговчи ва судья олдида намоиш қиласиз.
Шунинг учун агарда ўша заҳоти ёзма равишда энергия таъминловчи корхона бошлиғи номига ёзилган ариза катта жавобгарликдан соқит қилади. Лекин камчиликни яшириш ҳолати аниқлангудай бўлса, суд залида турволиб "беайб Парвардигор" деб тан олишга мажбур бўласиз.
Шу ҳолатда қанча штраф уришларини билишни хоҳлайсизми? Келинг, яхшиси футбол ҳақида гаплашайлик.
Буюртма учун: +998 71 200-18-00
Телеграм-бот: @schetchikibot
0 comments