Икки контурли қозонларнинг афзалликлари

Мен иссиқ ваннада ётибман, онам идишларни ювяпти, дадам эса радиаторга суяниб, белларини иситмоқда. Ҳаммаси бир вақтнинг ўзида. Совуқ қиш оқшомида ажойиб осойишта бир манзара.

Буларнинг барчаси Икки контурли газли қозон бўлса албатта — сизнинг иссиқлик марказидан энергия мустақиллигингиз.
Куз фаслида нима учун тез салқин тушди, ва "бу муттаҳамлар" қачон иситиш тизимини ёқадилар, баҳорда эса — нега эрта ўчиришди, ташқарида ҳали совуқку?, деб нолимайсиз.

Энг муҳими — бу шаҳар иссиқлик марказидан мутлақ мустақиллик. Керак бўлганда — ёқасан, керак бўлганда — ўчирасан. Сиз шаҳардан ташқарига чиқиб кетган вақтингизда иситиш тизими учун пул тўламайсиз, тўлаган тақдирингизда ҳам фақат истеъмол қилингани учун тўлайсиз.

Қозонларнинг афзалликлари аниқ кўриниб турибди, тўғрими?

Нима учун бундай қозон икки контурли деб аталади? ☝?, чунки у 2 та контурда ишлайди: иситиш ва сув таъминоти.

Аммо бундай қурилма пулига арзийдими? ?
Бизнинг жавобимиз аниқ — албатта! Ахир унинг бир қатор инкор этиб бўлмайдиган афзалликлари бор ??